Ишаё
14 Яҳова Ёқубга марҳамат кўрсатиб+, Исроилни қайтадан танлайди+. Уларни ўз юртларига жойлаштиради+ ва мусофирлар уларга қўшилиб, Ёқуб хонадони билан бирлашади+. 2 Халқлар уларни ўз ерларига қайтариб олиб келади. Исроил хонадони эса Яҳованинг ерида уларни ўзларига қулу чўри қилиб олади+. Уларни асир қилганларни асир қилади, уларни ишлашга мажбурлаганларни эса бўйсундиради.
3 Яҳова сени дард-алам, ғам-ташвиш ва оғир қулликдан озод этган куни+, 4 Бобил шоҳи ҳақида қуйидаги масални айтасан:
«Ўзгаларни ишлашга мажбурлаган,
Жабр-зулм ўтказган кимсанинг куни битди!+
5 Яҳова ёвузларнинг таёғини,
Ҳукмдорларнинг ҳассасини синдирди+.
6 Қаҳрга миниб халқларга тўхтовсиз зарба берганни+,
Халқларни ғазаб ила беаёв таъқиб этиб бўйсундирганни йўқ қилди+.
7 Бутун ер юзи тинчланиб, ташвишдан холи бўлди,
Халқ қувончдан ҳайқирмоқда+.
8 Сенга нима бўлганини кўриб қора арчалар ҳам,
Ливан дарахтлари ҳам севинмоқда.
Улар: “Сен қулаганингдан буён
Ҳеч ким бизни кесгани келмайдиган бўлди”,— демоқда.
9 Ҳатто ер остидаги гўр* ҳам
Сени қарши олгани келди.
Сен учун у мурдаларни,
Ернинг зулмкор йўлбошчиларини* уйғотди.
Миллатларнинг барча шоҳларини тахтларидан турғизди.
10 Ҳаммаси бир овоздан шундай дейди:
“Сен ҳам биздек куч-қувватдан айрилдингми?
Бизга ўхшаб қолдингми?
Қуртлар тагингга тўшак,
Устингга чойшаб бўлди”.
12 Эй, порлоқ юлдуз, тонг шафағи ўғли,
Сен осмондан қуладинг!
Миллатларни забт этган эдинг+,
Энди бўлса чопилиб ерга қуладинг!
13 Ўзингга: “Кўкларга кўтариламан+,
Тахтимни Худонинг юлдузлари узра ўрнатаман+,
Шимолнинг энг чеккаларидаги
Жамоат тоғи устига ўтираман+.
14 Булутлар тепасига кўтарилиб,
Тангри Таолодай бўламан”,— дегандинг.
15 Бироқ сен гўрга* улоқтириласан,
Чуқурликнинг энг қаърига тушасан.
16 Қараб турганлар сендан кўзини узмайди,
Сени диққат ила кузатиб, дейди:
“Ахир бу — ерни силкитган,
Шоҳликларни ларзага солган одам-ку!+
17 Ахир бу — ер юзини саҳрога айлантирган,
Шаҳарларни яксон қилган+,
Тутқунларни уйларига қайтармаган одам-ку!”+
18 Халқларнинг барча шоҳлари,
Ҳа, бари иззат-ҳурмати билан
Ўз қабрига қўйилмоқда.
19 Сен эса дафн этилмай қолдинг,
Чирик новда каби улоқтирилдинг.
Сен қиличдан ўтказилиб,
Тошли чуқурликка ташланган мурда,
Топтаб кетилган жасадсан.
20 Сен шоҳлар қабрига қўйилмайсан,
Чунки ўз юртингни вайрон этиб,
Ўз халқингни қирғин қилдинг.
Золимлар насли асло тилга олинмайди.
21 Ота-боболари гуноҳи учун
Ўғилларини қатл этишга жой ҳозирланг.
Токи улар кўтарилиб ерни забт этмасин,
Ер юзини шаҳарларига тўлдирмасин».
22 «Уларга қарши чиқаман»+,— демоқда Қўшинлар Сарвари Яҳова.
«Бобил номини, омон қолганларини, авлодларию наслини йўқ қиламан!»+ — демоқда Яҳова.
23 «Уни жайралар маконига, ботқоқзорга айлантираман. Уни ҳалокат супургиси билан супуриб ташлайман»+,— демоқда Қўшинлар Сарвари Яҳова.
24 Қўшинлар Сарвари Яҳова онт ичмоқда:
«Нимани ният қилган бўлсам, амалга ошади,
Қандай қарор чиқарган бўлсам, шундай бўлади.
25 Оссурияликни Ўз юртимда яксон қиламан,
Ўз тоғимда топтайман+.
Халқим бўйнидаги унинг бўйинтуруғини,
Елкасидаги унинг юкини олиб ташлайман»+.
26 Бу, бутун ер юзига қарши чиқарилган ҳукм,
Барча миллатларга қарши узатилган Аллоҳнинг қўлидир.
27 Қўшинлар Сарвари Яҳова қарор қилди,
Ким уни йўққа чиқара олади?+
Унинг узатилган қўлини
Ким ортга қайтара олади?+
28 Шоҳ Охоз вафот этган+ йили қуйидаги хабар эълон этилди:
29 «Эй, Фаластин ва унинг халқи,
Сени уриб юрганнинг ҳассаси синганидан қувонма.
30 Бечораларнинг тўнғичи тўйиб ейди,
Камбағаллар бехатар ётади.
Сенинг томирингни эса очликдан қуритаман,
Омон қолганини ўлимга дучор этаман+.
31 Эй дарвоза, фарёд қил! Эй шаҳар, дод-вой сол!
Эй, Фаластин халқи, юрагинг адойи тамом бўлади.
Зеро, шимолдан тутун келмоқда,
Душман сафида ортда қолганлари йўқ».
32 Халқ элчиларига улар жавобан нима дейди?
Яҳова Сионга асос солди+,
Халқининг жабрдийдалари унда паноҳ топади.