Ишаё
2 Ҳа, у гуллаб-яшнайди+,
У севиниб, қувончдан хитоб қилади.
Улар Яҳованинг улуғворлигини, Тангримизнинг маҳобатини кўради.
3 Бўшашган қўлларни,
Қалтираган тиззаларни мустаҳкамланг+.
4 Юрагини ташвиш босганларга:
«Дадил бўлинг. Қўрқманг.
Мана, Худойингиз интиқом учун,
Қасос олиш учун келмоқда+.
У келиб, нажот беради»+,— деб айтинг.
Саҳрода булоқлар қайнаб чиқади,
Дашту биёбонда сойлар оқади.
7 Қақраган ер қамишли кўлга,
Қақшаган ер чашмалар диёрига айланади+.
Чиябўрилар уясида, улар ором олган жойда+
Ўт-ўлан, қамиш ва папирус ўсади.
Нопок одам ундан юрмайди+.
Лойиқларгина ундан юради,
Аҳмоқ одам бу йўлга адашиб кириб қолмайди.
9 Бу йўлда шер ҳам,
Йиртқич ҳайвон ҳам бўлмайди.
10 Яҳова қутқарган кишилар шодон хитоблар+ ила Сионга қайтиб келади+.
Улар чексиз қувонч тожини кияди+.
Шод-хуррамлик ва севинч уларни қамрайди,
Қайғу-алам ва оҳу нола йўққа чиқади+.