Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • w24 март 20–25-саҳ.
  • Зулматдан йироқлашинг, нур остида қолинг

Танланган маълумот учун видео мавжуд эмас.

Кечирасиз, видеони ижро этишда хатолик юз берди.

  • Зулматдан йироқлашинг, нур остида қолинг
  • Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди (Тадқиқ сони) – 2024
  • Сарлавҳалар
  • Ўхшаш маълумот
  • ЗУЛМАТДАН НУРГА
  • ЗУЛМАТДАН ЙИРОҚЛАШИНГ
  • «НУР ФАРЗАНДЛАРИДЕК ЙЎЛ ТУТИНГЛАР»
  • Яҳовага таянаётганимизни кўрсатувчи қарорлар
    Ҳаёт тарзимиз ва хизматимиз. Таълим дастури – 2023
  • Билмайдиган нарсаларингизни камтарлик ила қабул қилинг
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди (Тадқиқ сони) – 2025
  • Ҳақиқатни ёлғондан ажрата оласизми?
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди (Тадқиқ сони) – 2024
  • Садоқатли инсонларнинг охирги сўзларидан сабоқлар олинг
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди (Тадқиқ сони) – 2024
Кўпроқ маълумот топинг
Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди (Тадқиқ сони) – 2024
w24 март 20–25-саҳ.

12-ТАДҚИҚ МАҚОЛАСИ

77-ҚЎШИҚ Зулмат аро ярқираётган нур

Зулматдан йироқлашинг, нур остида қолинг

Бир вақтлар сизлар зулмат эдингиз, ҳозир эса... нурсизлар. (ЭФЕС. 5:8)

НИМАНИ БИЛИБ ОЛАМИЗ?

Эфесликларга 5-бобда тилга олинган «зулмат» ва «нур» сўзлари қандай маънога эга эканини билиб оламиз.

1, 2. a) Павлус Эфесликларга йўлланган мактубни қандай вазиятда ёзган? б) Қандай саволларни кўриб чиқамиз?

ҲАВОРИЙ ПАВЛУС Римда уй қамоғида бўлганида, имондошларига далда бермоқчи эди. Уларни шахсан бориб кўра олмасди, шу боис уларга хатлар ёзган. Уларнинг бирини у тахминан мил. 60 ёки 61 йили Эфесдаги жамоатга йўллаган. (Эфес. 1:1; 4:1)

2 Бундан деярли ўн йил аввал Павлус қайсидир пайт давомида Эфесда бўлиб, хушхабарни ваъз қилган ва таълим берган. (Ҳавор. 19:1, 8–10; 20:20, 21) У биродарларни жуда яхши кўрган ва уларга Яҳовага содиқ бўлиб қолишга ёрдам беришни истаган. Бироқ нега у мойланган масиҳийларга зулмат ва нур тўғрисида ёзган? Барча масиҳийлар унинг бу маслаҳатидан нимани ўрганиши мумкин? Келинг, бу саволларга жавоб топайлик.

ЗУЛМАТДАН НУРГА

3. Павлус эфесликларга йўллаган мактубида қайси сўзларни ишлатган?

3 Павлус Эфесдаги масиҳийларга: «Бир вақтлар сизлар зулмат эдингиз, ҳозир эса... нурсизлар»,— деб ёзган. (Эфес. 5:8) Бу ерда у эфесликлар қанчалик кўп ўзгарганини кўрсатиш учун «зулмат» ва «нур» сўзларини қўллаган. Келинг, нега Павлус улар «бир вақтлар... зулмат эдингиз» деганининг сабабини билиб олайлик.

4. Қайси маънода эфесликлар диний зулматда бўлишган?

4 Диний зулмат. Павлус мактуб ёзган эфесликлар ҳақиқатни билиб, масиҳийлар бўлишдан аввал сохта динда бўлиб, сеҳр-жодуга ишонишарди. Эфес шаҳрида юнон маъбудаси Артемиданинг донғи кетган маъбади бўлган. Ўша маъбад дунёнинг етти мўъжизасидан бири ҳисобланарди. Одамлар у ерга бориб бутларга сиғинарди. Ҳунармандлар маъбад ва Артемиданинг ҳайкалларини ясаб катта даромад топишарди. (Ҳавор. 19:23–27) Эфесдаги аксарият кишилар сеҳр-жоду билан ҳам шуғулланарди. (Ҳавор. 19:19)

5. Қайси маънода эфесликлар ахлоқий зулматда бўлишган?

5 Ахлоқий зулмат. Эфесдаги одамлар роса ахлоқсиз бўлиб, ифлос ишларни қилишарди. Театрларда ва ҳатто диний маросимларда беадаб нарсалар олға суриларди. (Эфес. 5:3) Кўп эфесликлар «ҳар қандай ор-номусни йўқот»ган, бу сўзлар том маънода «оғриқни ҳис қилмасликни» англатади. (Эфес. 4:17–19) Нима тўғри ёки нима нотўғри борасида ҳақиқатни билмасдан аввал эфесликларнинг виждони уларни қийнамасди ёхуд Яҳовага ҳисобот бериш билан иши йўқ эди. Шу сабабли Павлус улар тўғрисида «ақлан зулматда бўлиб,... Худодан келиб чиқаётган ҳаётдан йироқлашганлар» деган.

6. Нега Павлус эфесликлар «ҳозир» нур эканини айтган?

6 Аммо баъзи эфесликлар зулматда қолиб кетмаган. Павлус улар ҳақида «ҳозир эса Ҳазратимизга тегишли бўлганингиз учун нурсизлар» деган. (Эфес. 5:8) Улар Муқаддас Ёзувлардаги ҳақиқат нури остида ҳаёт кечиришган. (Заб. 119:105) Ўша эфесликлар сохта дин билан боғлиқ урф-одатларга ва ахлоқсиз юриш-туришга чек қўйишган. Улар «Аллоҳга тақлид қили»шган ва Унга топиниб, маъқул келиш учун энг яхшисини қилишган. (Эфес. 5:1)

7. Бизнинг вазиятимиз ва кўп эфеслик масиҳийларнинг вазияти нимаси билан ўхшаш?

7 Шу сингари, биз ҳам ҳақиқатни билишдан олдин диний ва ахлоқий зулматда бўлганмиз. Айримларимиз сохта дин билан боғлиқ байрамларни нишонлардик; бошқаларимиз эса ахлоқсиз ҳаёт тарзини кечирардик. Лекин нима тўғри ва нима нотўғри борасидаги Яҳованинг меъёрлари ҳақида билиб олгач, ўзгардик. Унинг адолатли талабларига мувофиқ ҳаёт кечира бошладик. Натижада эса кўп баракалардан завқ оляпмиз. (Ишаё 48:17) Бироқ ҳозир бетиним муаммоларга йўлиқяпмиз. Ортимизда қолдирган зулматдан узоқроқ юришимиз ва «нур фарзандларидек йўл тути»шимиз керак. Хўш, буни қандай уддалай оламиз?

Расмлар тўплами: 1. Ҳаворий Павлус Рим аскари томонидан кишанланган ҳолда мактуб ёзяпти. 2. Павлус эфесликларга ёзган мактубининг қадимги нусхаси.

Image digitally reproduced with the permission of the Papyrology Collection, Graduate Library, University of Michigan, P.Mich.inv. 6238. Licensed under CC by 3.0

Павлус эфесликларга бугун қўллашимиз мумкин бўлган қандай маслаҳатни меҳр ила берган? (7-хатбошига қаранг.)b


ЗУЛМАТДАН ЙИРОҚЛАШИНГ

8. Эфесликларга 5:3–5 га кўра, эфесликлар нимадан йироқлашиши керак эди?

8 Эфесликларга 5:3–5 ни ўқинг. Ахлоқий зулматдан узоқроқ юриш учун эфеслик масиҳийлар Яҳовага ёқмайдиган ишларни рад этишда давом этиши керак эди. Бунга нафақат жинсий ахлоқсизликдан, балки уятсиз гап-сўзлардан ҳам йироқлашиш кирарди. Павлус эфесликларга бундай нарсалардан узоқлашмаса, «Масиҳнинг ва Худонинг Шоҳлигида меросга эга бўлмайди» деб айтган.

9. Нега ахлоқсизликка етаклаши мумкин бўлган ҳар қандай нарсадан эҳтиёт бўлишимиз лозим?

9 Биз ҳам «қоронғиликнинг беҳуда ишларига» қўл уришдан эҳтиёт бўлишимиз зарур. (Эфес. 5:11) Яна ва яна ҳаётдаги мисоллар шуни кўрсатяптики, инсон нопок, ахлоқсиз нарсаларга қанча кўп қараса, бундай нарсаларни тингласа ёки улар ҳақда гапирса, уларни қилиб қўйиш осонроқ бўлиб қоляпти. (Ибт. 3:6; Ёқб. 1:14, 15) Бир мамлакатда анчагина Яҳованинг Шоҳидлари ижтимоий тармоқларда гуруҳ яратиб, бир-бирига ёзишни бошлади. Аввалига кўпчилик маънавий нарсалар тўғрисида ёзарди. Лекин аста-секин улар Яҳова хуш кўрмайдиган нарсалар ҳақида ёзадиган бўлишди. Уларнинг ёзишмалари асосан секс ҳақида эди. Уларнинг кўпи кейинчалик шуни айтдики, бундай нопок гап-сўзлар уларни жинсий ахлоқсизликка қўл уришга етаклаган.

10. Шайтон бизни қай йўсин аврамоқчи? (Эфесликларга 5:6)

10 Шайтоннинг бу дунёси бизни аврамоқчи ва Яҳованинг назаридаги ахлоқсиз ҳамда нопок ишлар унча нотўғри эмас деб ишонтирмоқчи. (2 Бутр. 2:19) Бундан ҳайрон эмасмиз! Иблис одамлар нима тўғри ва нима нотўғри эканини ҳал қила олмасликлари учун уларни доим чалғитишга уринади. (Ишаё 5:20; 2 Кор. 4:4) Кўпгина фильм, телевидениедаги дастурлар ва веб-сайтларда Яҳованинг адолатли меъёрларига зид бўлган фикрлар олға сурилаётгани ажабланарли эмас! Шайтон нопок ишларнинг ва ҳаёт тарзининг ҳеч қандай ёмон жойи йўқлигини уқтирибгина қолмай, балки улар ёқимли ва зарарсиз ҳам эканига бизни ишонтирмоқчи. (Эфесликларга 5:6 ни ўқинг.)

11. Қандай қилиб Эфесликларга 5:7 даги доно маслаҳатга амал қилишимиз кераклигини Анжеланинг мисолидан кўряпмиз? (Расмга ҳам қаранг.)

11 Шайтон биз Яҳованинг меъёрларига амал қилишимизга қийинчилик туғдираётган одамлар билан дўстлашишимизни хоҳлаяпти. Шунинг учун Павлус эфесликларни шундай ундаган: «Уларга шерик бўлманглар», яъни «улар» сўзи остида Худонинг назарида нотўғри ишлар қиладиганлар назарда тутилади. (Эфес. 5:7) Мулоқотимиз шахсан вақт ўтказаётган инсонлар билангина кифояланмаслигини унутмаслигимиз керак. Бунга ижтимоий тармоқларда кимлар билан алоқада бўлганимиз ҳам киради, эфесликлар бунга дуч келмаганди. Осиёда яшайдиган Анжелаa ижтимоий тармоқлар қанчалик хавфли бўлиши мумкинлигини тушунган. У шундай бўлишди: «Уларнинг дастидан аста-секин фикрлаш тарзимиз ўзгариши мумкин. Кўп ўтмай, Каломдаги принципларни ҳурмат қилмайдиган қўштирноқ ичидаги дўстларнинг ёмон жойи йўқ экан деб ўйлай бошлаганман. Охири, Яҳовага маъқул келмайдиган ҳаёт тарзини кечириш нотўғри эмас деган хулосага келдим». Яхшиямки, меҳрибон оқсоқоллар Анжелага керакли ўзгаришлар қилишга ёрдам беришди. У қуйидагича деди: «Ҳозир, онгимни ижтимоий тармоқлардаги эмас, маънавий нарсалар билан тўлдиришга интиламан».

Расмлар тўплами: 1. Синглимиз ижтимоий тармоқлардаги маълумотларни кузатяпти. 2. Ўша синглимиз ваъзгўйлик пайтида бошқа опамиз билан бирга хурсанд бўлиб гаплашяпти.

Яҳованинг меъёрларига ёпишиб олиш қобилиятимиз кимлар билан мулоқот қилаётганимизга жуда боғлиқ (11-хатбошига қаранг.)


12. Яҳованинг нима тўғри ва нима нотўғри борасидаги меъёрларига ёпишиб олишимизга нима ёрдам беради?

12 Ахлоқсиз юриш-туриш ўринли деган бу дунёнинг нуқтаи назарига қарши кураш олиб боришимиз лозим. Биламизки, бундай юриш-туриш нотўғри. (Эфес. 4:19, 20) Ўзимиздан шундай сўраб кўрсак яхши бўларди: «Ҳамкасбларим, синфдошларим ёки Яҳованинг адолатли меъёрларини ҳурмат қилмайдиган инсонлар билан дўстлашишдан эҳтиёт бўляпманми? Ҳатто баъзилар мени фанатик деб айтса ҳам Яҳованинг меъёрларига ёпишиб оляпманми?» 2 Тимўтийга 2:20–22 га кўра, жамоатда ҳам ким билан дўстлашиш борасида эҳтиёт бўлишимиз лозим. Баъзилар Яҳовага хизмат қилишда садоқатли бўлиб қолишимизга ёрдам бермаслигини ёдда тутишимиз даркор.

«НУР ФАРЗАНДЛАРИДЕК ЙЎЛ ТУТИНГЛАР»

13. «Нур фарзандларидек йўл тути»ш нимани англатади? (Эфесликларга 5:7–9)

13 Павлус эфеслик масиҳийларни нафақат зулматни рад этишга, балки «нур фарзандларидек йўл тути»шга ҳам чорлаган. (Эфесликларга 5:7–9 ни ўқинг.) Бу нима дегани? Бу ҳамиша Исонинг чинакам издошлари каби йўл тутишни англатади. Ушбу мақсадга эришишнинг бир йўли Каломни, жумладан, унга асосланган адабиётларимизни мунтазам равишда ўқиш ва тадқиқ қилишдир. Айниқса, «дунёнинг нури» бўлмиш Исо Масиҳнинг ўрнаги ва таълимотларига диққат қаратиш ўта муҳим. (Юҳан. 8:12; Ҳик. 6:23)

14. Муқаддас руҳ бизга қандай ёрдам бериши мумкин?

14 «Нур фарзандларидек» йўл тутиш учун муқаддас руҳнинг кўмагига ҳам муҳтожмиз. Негаки, бу ахлоқсиз дунёда пок қолиш унча-мунча осонмас. (1 Салон. 4:3–5, 7, 8) Муқаддас руҳ бизга бу дунёнинг нуқтаи назарига, жумладан, фалсафаси ва Худонинг қарашларига зид бўлган фикрлаш тарзига қарши туришга ёрдам беради. Унинг ёрдамида «ҳар қандай ҳиммат, адолат» самара бериши мумкин. (Эфес. 5:9)

15. Қайси йўллар орқали муқаддас руҳ олишимиз мумкин? (Эфесликларга 5:19, 20)

15 Муқаддас руҳни олишнинг бир йўли уни ибодатда сўрашдир. Исо Яҳова «Ундан сўраганларга муқаддас руҳни бериши муқаррар» деб айтган. (Луқо 11:13) Яҳовани йиғилишларда биргалашиб мадҳ этганимизда ҳам муқаддас руҳ оламиз. (Эфесликларга 5:19, 20 ни ўқинг.) Худонинг руҳи бизга яхши таъсир қилиб, Унга маъқул тарзда яшашимизга кўмаклашади.

16. Доно қарорлар чиқаришимизга нима ёрдам беради? (Эфесликларга 5:10, 17)

16 Муҳим қарор чиқаришимиз керак бўлганда, «Яҳованинг иродаси қандай эканини» англашимиз, кейин эса унга мувофиқ ҳаракат қилишимиз лозим. (Эфесликларга 5:10, 17 ни ўқинг.) Вазиятимизга тўғри келадиган Муқаддас Китобдаги принципларни излаганимизда, бу борада Худонинг нуқтаи назари қандай эканини аниқламоқчи эканимизни кўрсатамиз. Ўша принципларни қўллаганимизда эса янада яхши қарорлар чиқара оламиз.

17. Қандай қилиб вақтимиздан унумли фойдаланишимиз мумкин? (Эфесликларга 5:15, 16) (Расмга ҳам қаранг.)

17 Павлус эфеслик масиҳийларни вақтидан унумли фойдаланишга ундаган. (Эфесликларга 5:15, 16 ни ўқинг.) Душманимиз Шайтон бу дунёнинг ишлари билан бизни роса банд қилиб қўймоқчи, чунки шунда Худога хизмат қилишга вақтимиз қолмайди. (1 Юҳан. 5:19) Масиҳий Яҳовага кўп йўллар орқали хизмат қилишнинг ўрнига диққатини пул топишга, маълумотли бўлишга ёки мансаб орттиришга қаратиши ҳеч гап эмас. Бу бундай масиҳий ушбу дунёнинг фикрлаш тарзи таъсири остида эканининг белгисидир. Албатта, буларнинг нотўғри жойи йўқ, аммо улар ҳаётимизда биринчи ўринга чиқиб қолмаслиги керак. «Нур фарзандларидек» юриш учун чиндан ҳам муҳим бўлган нарсаларга диққат қаратиш орқали вақтимиздан унумли фойдаланишимиз даркор.

Илк масиҳийлар Эфеснинг гавжум кўчасида ваъз қиляпти.

Эфеслик масиҳийлар ваъз қилиб вақтидан донолик ила фойдаланишган (17-хатбошига қаранг.)


18. Дональд вақтидан янада унумли фойдаланиш учун нималар қилди?

18 Яҳовага янада кўпроқ хизмат қилиш йўлларини изланг. Жанубий Африкадаги Дональд шундай қилган. У қуйидагича бўлишди: «Ҳаётим борасида фикр юритиб, хизматда кўпроқ самара келтира олишим учун Яҳовага илтижолар қилдим. Ваъзгўйликка кўпроқ вақтим бўлишига ҳисса қўшадиган бирон иш топишим ҳақида ибодат қилдим. Яҳованинг кўмаги билан тўғри келадиган иш топдим. Сўнг хотиним билан тўла вақтли хизмат қилишни бошладик».

19. «Нур фарзандларидек» юришда давом этишимизга нима ёрдам бериши мумкин?

19 Эфесликларга йўлланган мактуб уларга Яҳовага садоқатли бўлиб қолишга ёрдам берган бўлса керак. У бизга ҳам асқатиши мумкин. Билиб олганимиздай, у вақтичоғлик турларини ва дўстларни донолик билан танлашга кўмаклаша олади. Қолаверса, у Каломни мунтазам равишда тадқиқ қилиш жадвалига амал қилиш орқали ҳақиқат нури остида юришда давом этишимизга ундайди. У ерда муқаддас руҳнинг зарурлиги ҳам таъкидланган. Бу руҳ Худога ёқадиган фазилатларни намоён этишимизга ёрдам бериши мумкин. Павлуснинг маслаҳатларига амал қилиш Яҳованинг нуқтаи назарига мувофиқ бўлган доно қарорлар чиқаришга кўмаклаша олади. Бундай йўл тутиб, бу дунёнинг зулматидан қочиб, нур остида юра оламиз.

ҚАНДАЙ ЖАВОБ БЕРАРДИНГИЗ?

  • Эфесликларга 5:8 даги «зулмат» ва «нур» сўзи қандай маънога эга?

  • Қай йўсин «зулмат»дан қоча оламиз?

  • Қандай қилиб «нур фарзандларидек» йўл тута оламиз?

95-ҚЎШИҚ Нур янада ёрқинроқ порламоқда

a Баъзи исмлар ўзгартирилган.

b РАСМГА ШАРҲ. Ҳаворий Павлуснинг эфесликларга йўллаган мактубининг қадимги нусхаси кўрсатилган.

    Ўзбекча адабиётлар (1993-2025)
    Чиқиш
    Кириш
    • ўзбекча
    • Улашиш
    • Созламалар
    • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Махфийлик созламалари
    • JW.ORG
    • Кириш
    Улашиш