Якшанба, 27 июль
Далда бериб, бу таълимотга қарши гапирганларга танбеҳ бера олсин. (Титус. 1:9)
Етук масиҳий бўлиш учун амалий кўникмалар орттиришингиз керак. Улар ёрдамида жамоатдаги вазифаларни бажара оласиз, ўзингизнинг ёки оила аъзоларингизнинг эҳтиёжларига ғамхўрлик қилиш учун иш топа оласиз ва бошқалар билан яхши муносабатларга эга бўла оласиз. Масалан, яхши ўқишни ва ёзишни ўрганинг. Муқаддас Китобда айтилишича, бахтли ва муваффақиятли киши кунда Каломни ўқиб, устида фикр юритади. (Заб. 1:1–3) Ҳар куни Муқаддас Китобни ўқиш орқали у Яҳованинг фикрлаш тарзини билиб олади ва аниқ-равшан ўйлашни ҳамда билиб олганларига амал қилишни ўрганади. (Ҳик. 1:3, 4) Биродару опа-сингиллар уларга Муқаддас Китоб асосида таълим ва маслаҳат берадиган лаёқатли биродарларнинг кўмагига муҳтож. Яхши ўқиб, ёзишни билсангиз, бошқаларга фойда келтирадиган нутқлар ва шарҳлар тайёрлаб, имонига имон қўшасиз. Шунингдек, мазмунли қайдлар қила оласиз. Улар ёрдамида имонингизни мустаҳкамлаб, жамоатдагиларга ҳам далда бера оласиз. w23.12 26-, 27-саҳ., 9–11-хб.
Душанба, 28 июль
Сизлар билан бирликда бўлган Худо, дунё билан бирликда бўлган Иблисдан устундир. (1 Юҳан. 4:4)
Қўрққанингизда, Яҳова келажакда Шайтон йўқ бўлганида, нималар қилиши ҳақида ўйланг. 2014 йилги ҳудудий анжумандаги намойишда бир ота оила аъзолари билан 2 Тимўтийга 3:1–5 ни муҳокама қилиб, агар у ердагилар акси бўлганида жаннатда яшаш бошқача бўлишини айтган. У шундай деган: «Янги дунёда ниҳоятда бахтли вақтлар келади. Сабаби ўша пайтда одамлар ўзгаларни севадиган, маънавий бойликка интиладиган, камтарин, Худони улуғлайдиган, ота-онага итоатли, миннатдор, садоқатли, меҳрибон, муросали, бошқалар ҳақида доим яхши гапирадиган, ўзини тута биладиган, раҳм-шафқатга тўла, ҳимматни яхши кўрадиган, ишончли, мулойим, айш-ишратдан кўра Аллоҳни кўпроқ севадиган бўладилар. Сўзда ҳам, амалда ҳам Худони севадилар. Бундайларга қўшил». Сиз ҳам оила аъзо ёки имондошингиз билан янги дунёда ҳаёт қандай бўлиши ҳақида суҳбатлашиб турасизми? w24.01 6-саҳ., 13-, 14-хб.
Сешанба, 29 июль
Сендан мамнунман. (Луқо 3:22)
Худо халқидан мамнун эканини билиш жуда далдали! Муқаддас Китобда: «Яҳова Ўз халқидан мамнундир»,— деб айтилган. (Заб. 149:4) Лекин айримлар баъзида қаттиқ тушкунликка тушиб: «Яҳова мендан мамнунмикан?» — деб ўйлаши мумкин. Яҳованинг қадимда яшаган анчагина садоқатли хизматчилари бундай шубҳалар билан курашган. (1 Шоҳ. 1:6–10; Аюб 29:2, 4; Заб. 51:11) Муқаддас Китобдан Яҳова номукаммал одамлардан мамнун бўлиши мумкинлигини билиб оляпмиз. Бунинг учун улар Исо Масиҳга ишониши ва сувга чўмиши керак. (Юҳан. 3:16) Бундай қилганда улар гуноҳларида тавба қилиб, Худонинг иродасини бажаришга ваъда берганини омма олдида кўрсатади. (Ҳавор. 2:38; 3:19) Яҳова билан дўстона муносабатларни ривожлантириш учун қадам қўйганимизда У суюнади. Бағишлов ваъдамизга яраша ҳаёт кечириш учун энг яхшисини қилишда давом этганимизда, Яҳова биздан мамнун бўлади ва бизни яқин дўсти деб билади. (Заб. 25:14) w24.03 26-саҳ., 1-, 2-хб.