Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • es25 67–77-саҳ.
  • Июль

Танланган маълумот учун видео мавжуд эмас.

Кечирасиз, видеони ижро этишда хатолик юз берди.

  • Июль
  • 2025 Муқаддас Ёзувларни кунда ўрганамиз
  • Сарлавҳалар
  • Сешанба, 1 июль
  • Чоршанба, 2 июль
  • Пайшанба, 3 июль
  • Жума, 4 июль
  • Шанба, 5 июль
  • Якшанба, 6 июль
  • Душанба, 7 июль
  • Сешанба, 8 июль
  • Чоршанба, 9 июль
  • Пайшанба, 10 июль
  • Жума, 11 июль
  • Шанба, 12 июль
  • Якшанба, 13 июль
  • Душанба, 14 июль
  • Сешанба, 15 июль
  • Чоршанба, 16 июль
  • Пайшанба, 17 июль
  • Жума, 18 июль
  • Шанба, 19 июль
  • Якшанба, 20 июль
  • Душанба, 21 июль
  • Сешанба, 22 июль
  • Чоршанба, 23 июль
  • Пайшанба, 24 июль
  • Жума, 25 июль
  • Шанба, 26 июль
  • Якшанба, 27 июль
  • Душанба, 28 июль
  • Сешанба, 29 июль
  • Чоршанба, 30 июль
  • Пайшанба, 31 июль
2025 Муқаддас Ёзувларни кунда ўрганамиз
es25 67–77-саҳ.

Июль

Сешанба, 1 июль

У... одамларни даволаб, бутун юрт бўйлаб барчага яхшилик қилиб юрарди. (Ҳавор. 10:38)

Исо сўзларию ишларида, жумладан, мўъжизаларида Отасининг фикрлаш тарзини ва ҳис-туйғуларини мукаммал тарзда акс эттирган. (Юҳан. 14:9) Исонинг мўъжизаларидан нимани билиб олишимиз мумкин? Исо ва Яҳова бизни жуда яхши кўришади. У ер юзида бўлганида, мўъжиза яратиш кучи ёрдамида азоб чеккан инсонларга ёрдам бериб, уларни қаттиқ яхши кўришини кўрсатган. Бир сафар у ундан ёлвориб ёрдам сўраган кўзи ожиз икки кишига кўмаклашган. (Мат. 20:30–34) Эътибор беринг, Исонинг «раҳми келиб» уларни даволаган. Бу ерда «раҳми келиб» деб таржима қилинган юнонча феъл ич-ичидан ҳис қилинадиган меҳр-шафқат туйғусига ишора қилади. Севги изҳори бўлган бундай кучли меҳр-шафқат Исони очларни тўйдиришга ва мохов кишини даволашга ундаган. (Мат. 15:32; Марк 1:41) Меҳр-шафқатли Тангри Яҳова ҳамда Унинг Ўғли бизни жуда яхши кўришига ва азоб-уқубатларимиз уларга оғриқ келтираётганига амин бўлишимиз мумкин. (Луқо 1:78; 1 Бутр. 5:7) Улар бизни эзаётган қийинчиликлардан халос қилишни интиқиб кутишяпти. w23.04 3-саҳ., 4-, 5-хб.

Чоршанба, 2 июль

Эй, Яҳовани севадиганлар, ёмонликдан нафратланинг. Аллоҳ Унга содиқ бўлганларнинг жонини асрайди, ёвуз кимсаларнинг қўлидан уларни қутқаради. (Заб. 97:10)

Бу ёвуз дунё тўлиб-тошган ёмон нарсаларни ўқишдан ва тинглашдан ўзимизни иложи борича асрашимиз керак. Муқаддас Китобни ўқиб, уни тадқиқ қилиш орқали фикр-хаёлларимизни пок сақлай оламиз. Йиғилишларга бориш ва хизмат қилиш ҳам онгимизни ҳимоя қилади. Дарҳақиқат, Яҳова дош бера олмайдиган даражада васваса қилинишимизга йўл қўймайди. (1 Кор. 10:12, 13) Бу мушкул охирзамонда Унга садоқатли қолишимиз учун ибодат қилиш ҳар қачонгидан ҳам муҳимдир. Худо юрагимизни Унга тўкиб солишимизни истайди. (Заб. 62:8) Яҳовани улуғланг ва Унинг барча ишлари учун раҳмат айтинг. Қолаверса, хизматда жасоратли бўлиш, муаммоларни енгиш ва, эҳтимол, сиз дуч келаётган васвасага қарши туриш учун Ундан ёрдам сўранг. Ҳеч ким ва ҳеч нарса сизни Худога мунтазам равишда мурожаат қилишдан тўхтатишига йўл қўйманг. w23.05 7-саҳ., 17-, 18-хб.

Пайшанба, 3 июль

Бир-биримиз ҳақимизда ўйлайлик... кўпроқ далда берайлик. (Иброн. 10:24, 25)

Нега учрашувларда шарҳ берамиз? Энг аввало, бу билан Яҳовага шараф келтирамиз. (Заб. 26:12; 111:1) Шарҳларимиз орқали бу қийин дамларда бир-биримизга далда ҳам бера оламиз. (1 Салон. 5:11) Йиғилишларда шарҳ берганда бу иккала мақсадга эришган бўламиз. Аммо шарҳ беришга келганда, бизни ҳаяжон босиши ҳеч гап эмас. Ёки кўпроқ шарҳ беришни хоҳлармиз, лекин қўл кўтарганда биздан сўрамасликлари мумкин. Бунда бизга нима ёрдам беради? Ҳаворий Павлус эътиборимизни бошқаларга далда беришга қаратишимиз кераклигини айтган. Имонимизни ифода этувчи оддий шарҳимиз билан бошқаларга далда бера олишимизни ёдда сақласак, қўлимизни кўтаришдан камроқ ҳаяжонланамиз. Ёки бизни тез-тез сўрашмаса, бошқаларда шарҳ бериш имконияти борлигини билишдан хурсанд бўла оламиз. (1 Бутр. 3:8) w23.04 20-, 21-саҳ., 1–3-хб.

Жума, 4 июль

Қуддусга бориб,... Яҳованинг... уйини қайта қурсин. (Эзра 1:3)

Шоҳ фармон чиқарди. Бобилда деярли 70 йил асирликда бўлган яҳудийлар энди она юрти Исроилга қайтиши мумкин. (Эзра 1:2–4) Бу фақат Яҳова туфайли юз берган. Одатда бобилликлар ҳеч бир асирни озод қилмасди. (Ишаё 14:4, 17) Лекин Бобил забт этилганидан сўнг янги бошқарувчи яҳудийларни озод этган. Ҳар бир яҳудий, айниқса, оила бошилари муҳим қарор олдида турган. Улар Бобилда қолиши ёки Исроилга қайтиши мумкин эди. Ҳойнаҳой, бу қарорни чиқариш осон бўлмаган. Кексалик кўпларни узоқ сафарга чиқишдан тўхтатган бўлиши мумкин. Қолаверса, кўп яҳудийлар Бобилда туғилгани учун у ердан бошқа жойда яшамаган. Исроил эса ота-боболарининг юрти бўлган, холос. Баъзилар Бобилда бойиб кетганга ўхшайди. Шунинг учун шинам уйи ёки ишини ташлаб, нотаниш юртга бориш уларга қийинчилик туғдирган бўлиши мумкин. w23.05 14-саҳ., 1-, 2-хб.

Шанба, 5 июль

Тайёр туринглар. (Мат. 24:44)

Худонинг Каломида айтилганидай, сабр-бардош, меҳр-шафқат ва севгини ривожлантиришда давом этишимиз муҳим. Луқо 21:19 да: «Сабр-бардош қилиб жонингизни қутқарасизлар»,— дейилган. Колосаликларга 3:12 да ёзилганидай, меҳр-шафқат фазилатига бурканиш лозим. 1 Салоникаликларга 4:9, 10 да эса шундай деб айтилган: «Бир-бирингизни севишни Худодан ўргангансизлар. [...] Лекин биродарлар, буни янада кўпроқ қилишга сизларни рағбатлантиряпмиз». Бу барча сўзлар сабр-бардош, меҳр-шафқат ва севгини намоён этган шогирдларга йўлланган эди. Шундай бўлса-да, улар бу фазилатларни ривожлантиришда давом этиши керак эди. Биз ҳам шундай йўл тутишимиз муҳим. Ёрдам тариқасида илк масиҳийлар бу фазилатларни қандай намоён этганини кўриб чиқинг. Қолаверса, ўша шогирдларга қай йўсин тақлид қилишингиз мумкинлигини билиб оласиз ва натижада буюк мусибатга тайёр ёки тайёр эмаслигингизни аниқлайсиз. Буюк мусибат бошланганида эса сабр-бардошни қай йўсин намоён этишни ўрганган бўласиз ва бундай йўл тутишда давом этиш қарорингиз қатъий бўлади. w23.07 3-саҳ., 4-хб.; 3-саҳ., 8-хб.

Якшанба, 6 июль

Катта йўл ўтади, бу йўл «Муқаддаслик йўли» деб аталади. (Ишаё 35:8)

Мойланганмизми ёки «бошқа қўйлар» қаторига кирамизми, барчамиз «Муқаддаслик йўли»да қолишни истаймиз. Бу Яҳовага ҳозир хизмат қилишга ва келажакда Самовий Шоҳлик ер юзига баракалар ёғдирганида буни қилишда давом этишга ёрдам беради. (Юҳан. 10:16) Мил. 1919 йилдан бери миллионлаб эркаклар, аёллар ва болалар сохта дин империяси бўлмиш Буюк Бобилни тарк этиб, ушбу рамзий йўлда юришни бошлаган. Яҳудийлар Бобилни тарк этганида, Яҳова йўлидаги тўсиқлар олиб ташланишига ғамхўрлик қилган. (Ишаё 57:14) Ҳозирги «Муқаддаслик йўли» ҳақида-чи, нима деса бўлади? Яҳова 1919 йилдан бир неча аср аввал художўй инсонлардан фойдаланиб, Буюк Бобилдан чиқиш йўлини ҳозирлаган. (Ишаё 40:3 ни солиштиринг.) Улар самимий инсонлар Буюк Бобилдан чиқиб, Яҳова пок топинишни тиклаган маънавий жаннатга кира олиши учун керакли тайёргарлик ишларини амалга оширишган. w23.05 15-, 16-саҳ., 8-, 9-хб.

Душанба, 7 июль

Хурсанд бўлиб Яҳовага хизмат қилинг. Қувонч ҳайқириқлари билан Унинг ҳузурига келинг. (Заб. 100:2)

Яҳова биз бахтиёр бўлиб, Унга бажонидил хизмат қилишимизни хоҳлайди. (2 Кор. 9:7) Хўш, ўзимизни бундай ҳис қилмасак маънавий мақсад сари интилмаслигимиз керакми? Ҳаворий Павлуснинг мисолига эътибор қаратайлик. У: «Танамни савалаб, уни қулдай назорат қиляпман»,— деб айтган. (1 Кор. 9:25–27) Павлус Яҳова ундан истаган нарсани қилишни хоҳламаганида ҳам ўзини бунга мажбурлаган. Қизиқ, бу Яҳовага маъқул бўлганми? Албатта! Бунинг устига, Худо ҳаракатларига барака берган. (2 Тим. 4:7, 8) Худди шундай, истагимиз бўлмаганида ҳам мақсадимиз сари интилсак, У бундан мамнун бўлади. Яҳова бирон-бир ишни доим яхши кўриб қилмасак-да, бундан қувонади. Сабаби буни Уни яхши кўрганимиз учун қилаётганимизни билади. У Павлусга барака берганидек, бизга ҳам ҳаракатларимиз учун барака беради. (Заб. 126:5) Яҳованинг баракаларини кўрганимизда истагимиз пайдо бўлиши мумкин. w23.05 29-саҳ., 9-, 10-хб.

Сешанба, 8 июль

Яҳованинг куни... келади. (1 Салон. 5:2)

Ҳаворий Павлус Яҳованинг кунида омон қолмайдиган кишиларни ухлаётган инсонлар билан солиштирган. Ухлаётган инсон атрофида нима бўлаётганини ёки вақт қандай ўтиб кетаётганини билмайди. Шунинг учун у муҳим воқеа юз берганидан бехабар қолиб, нима қилишни билмайди. Бугунги кунда ҳам кўплар маънавий уйқуда. (Рим. 11:8) Улар биз «охирги кунларда» яшаётганимизнинг ва буюк мусибат жуда яқин эканининг далилларига ишонишмаяпти. (2 Бутр. 3:3, 4) Бироқ ҳушёр туриш маслаҳати кундан-кунга долзарб бўлаётганини тушуняпмиз. (1 Салон. 5:6) Хотиржам бўлиб, сергак туришимиз лозим. Нега? Бу бизни ҳозирги сиёсий ёки ижтимоий масалаларга аралашишдан асрайди. Яҳованинг куни яқинлашгани сайин кимнингдир тарафини эгаллаш босими кучайиб бораверади. Аммо бунга қандай муносабатда бўлишимиз ҳақида ҳаддан ташқари ташвишланмаслигимиз лозим. Худонинг руҳи хотиржамликни сақлаб, сергак туришимизга ва доно қарорлар чиқаришимизга ёрдам бера олади. (Луқо 12:11, 12) w23.06 10-саҳ., 6-, 7-хб.

Чоршанба, 9 июль

Эй, Олий Ҳукмдор Яҳова, ўтинаман, мени ёдга ол,... менга куч ато эт. (Ҳак. 16:28)

Шимшўн ҳақида эшитганингизда, хаёлингизга нима келади? Эҳтимол, хаёлингизда ниҳоятда кучли инсон гавдаланар. Ҳа, Шимшўн жуда кучли бўлган. Лекин чиқарган нотўғри қарори учун у анчагина азоб чеккан. Шундай бўлса-да, Яҳова унинг садоқатли ишларига диққат қаратган ва бизнинг фойдамиз учун уларни Каломида тилга олган. Яҳова танлаган халқига ёрдам бериш учун ажойиб ишларни амалга оширишда Шимшўндан фойдаланган. Унинг ўлимидан юзлаб йиллар ўтиб, Яҳова ҳаворий Павлусни илҳомлантириб, исмини имонли кишиларники билан бирга ёзишга ундаган. (Иброн. 11:32–34) Шимшўннинг мисоли бизга далда бериши мумкин. У ҳатто қийин вазиятларда ҳам Яҳовага таянган. Унинг ўрнагидан сабоқлар ва далда олишимиз мумкин. w23.09 2-саҳ., 1-, 2-хб.

Пайшанба, 10 июль

Тилакларингизни миннатдорчилик билан Аллоҳга билдиринглар. (Филип. 4:6)

Хавотирларимиз ҳақида Яҳовага тез-тез ва сидқидилдан ибодат қилиш орқали сабр-бардошни ривожлантира оламиз. (1 Салон. 5:17) Эҳтимол, ҳозир жиддий муаммоларга дуч келмаётгандирсиз. Шундай бўлса-да, кайфиятингиз тушганида, нима қилишни билмай қолганингизда ёки бирон нарса ҳақида ҳаддан ташқари ташвишланганингизда ибодат қилиб, Яҳовадан йўл-йўриқ сўраяпсизми? Агар мунтазам ибодат қилиб, ҳозирги кичик муаммоларда ёрдам беришини сўрасангиз, келажакда каттароқ қийинчиликларга дуч келганда, бундай қилишга иккиланмайсиз. Шунда Яҳова сизга айнан қачон ва қандай ёрдам беришни билишига амин бўласиз. (Заб. 27:1, 3) Ҳозирги синовларда бардошли бўлсак, келажакда — буюк мусибатда ҳам сабр-бардошли бўла олишимизнинг эҳтимоли кўпроқ бўлади. (Рим. 5:3) Нега бундай деяпмиз? Кўп биродарлар имон билан боғлиқ ҳар бир синовни енгиш бошқа қийинчиликни бошдан кечиришга ёрдам беришини таъкидлади. Сабр-бардош уларни чархлаб, Яҳова уларга ёрдам беришни хоҳлашига ва бундай қилишга тайёр эканига бўлган ишончини мустаҳкамлади. Бу ўз навбатида уларга кейинги қийинчиликни енгишга кўмаклашди. (Ёқб. 1:2–4) w23.07 3-, 4-саҳ., 7-, 8-хб.

Жума, 11 июль

Мен илтимосингни инобатга... [оламан]. (Ибт. 19:21)

Яҳованинг камтаринлиги ва раҳмдиллиги Уни мулоҳазакор бўлишга ундайди. Мисол учун, У Садўмнинг ёвуз аҳолисини йўқ қилмоқчи бўлганида камтарликни намоён этган. Худо фаришталари орқали одил киши бўлган Лутга тоғли ҳудудга қочишни айтган. Лекин у ўша ерга боришдан қўрққан. Шунга Лут Яҳовадан оиласи билан вайрон қилиниши керак бўлган Зўвар номли кичик шаҳарчага қочишни илтимос қилиб сўраган. Яҳова Ўзиникида туриб олиб, Лут кўрсатмасига бўйсуниши кераклигини айтмаган. Аксинча, унинг илтимосини қабул қилиб, Зўварга қочишига йўл қўйган ва ўша шаҳарчани вайрон қилмаган. (Ибт. 19:18–22) Асрлар ўтгач, Яҳова Ниневия аҳолисига раҳмдиллик кўрсатган. У Юнус пайғамбарни шаҳар ва унинг ёвуз аҳолиси тез орада йўқ бўлишини эълон қилишга юборган. Аммо ниневияликлар тавба қилганидан кейин Яҳова уларни кечирган ва шаҳарни вайрон қилмаган. (Юнус 3:1, 10; 4:10, 11) w23.07 21-саҳ., 5-хб.

Шанба, 12 июль

[Йўшни] ўз ётоғида ўлдиришди. [...] Аммо шоҳлар дафн этиладиган жойга қўйишмади. (2 Сол. 24:25)

Йўшнинг мисолидан нимани ўргансак бўлади? У чуқур илдиз отмаган ва тиргакнинг ёрдамига муҳтож бўлган дарахт каби эди. Аммо тиргаксиз — Ёҳайидосиз ва шамолнинг — муртад бекларнинг таъсирида Йўш йиқилди, яъни Яҳовага садоқатсиз бўлиб қолди. Ушбу мисол шуни яққол кўрсатяптики, Худога бўлган қўрқувимиз фақат бизга яхши таъсир қиладиган имондошларимиз, жумладан, оила аъзоларимизга боғлиқ бўлиб қолмаслиги керак. Маънан кучли қолиш учун мунтазам равишда шахсий тадқиқ ўтказиш, мулоҳаза юритиш ва ибодат қилиш орқали Худога бўлган севгимизни ҳамда ҳурматимизни оширишда давом этишимиз лозим. (Ерм. 17:7, 8; Колос. 2:6, 7) Аслида, Яҳова биздан кўп нарса талаб қилмайди. У биздан нима кутаётгани Воиз 12:13 да қуйидагича айтилган: «Аллоҳдан қўрқ, Унинг амрларига риоя қил, чунки бу, инсоннинг бурчидир». Худодан қўрқсак, келажакдаги синовларга қарши туриб, қатъий бўла оламиз. Ҳеч бир нарса У билан бўлган дўстлигимизни барбод қила олмайди. w23.06 18-, 19-саҳ., 17–19-хб.

Якшанба, 13 июль

Мана, Мен ҳамма нарсани янги қилиб яратяпман. (Ваҳ. 21:5)

Яҳованинг кафолати қуйидаги сўзлар билан бошланяпти: «Тахтда ўтирган Зот шундай деди». (Ваҳ. 21:5а) Ушбу сўзлар ўзгача, чунки улардан кейин Яҳованинг Ўзи гапиряпти. Бу Ваҳий китобида Худо шахсан гапирган учта вазиятдан биттаси. Шуни айтиш жоизки, бу кафолатни қудратли фаришта ёки ҳатто тирилган Исо эмас, балки Яҳованинг Ўзи беряпти. Бу Унинг кейинги сўзлари юз фоиз рост эканини тасдиқлаяпти. Нега деганда, Яҳова «ёлғондан холи бўлган Худо». (Титус. 1:2) Шунинг учун Ваҳий 21:5, 6 даги сўзлар тўлиқ ишончимизга лойиқ эканига аминмиз. «Мана» деб таржима қилинган юнонча ибора Ваҳий китобида тез-тез ишлатилган. Қизиқ, қуйида қандай сўзлар ёзилган? Худо шундай деган: «Мен ҳамма нарсани янги қилиб яратяпман». Ҳа, Яҳова келажакда юз берадиган ўзгаришлар ҳақида айтяпти. Лекин ушбу ваъда Худо учун шунчалик аниқки, У бу ўзгаришлар худди юз бергандай гапиряпти. (Ишаё 46:10) w23.11 3-, 4-саҳ., 7-, 8-хб.

Душанба, 14 июль

Ташқарига чиқиб, аччиқ-аччиқ йиғлади. (Мат. 26:75)

Ҳаворий Бутрус заифликлари билан курашган. Бир нечта мисолни кўриб чиқайлик. Исо башоратда ёзилганидек, азоб чекиб ўлиши ҳақида тушунтирганида Бутрус унга таъна қилган. (Марк 8:31–33) У ва бошқа ҳаворийлар ораларида ким энг буюк экани борасида қайта-қайта баҳслашган. (Марк 9:33, 34) Исонинг ўлимидан олдинги кечада у туйғуларга берилиб, бир кишининг қулоғини кесиб ташлаган. (Юҳан. 18:10) Ўша кечада Бутрус қўрқувга берилиб, дўсти Исони танимайман деб ундан уч марта тонган. (Марк 14:66–72) Сўнг у аччиқ-аччиқ йиғлаган. Исо руҳи тушган бу ҳаворийдан умидини узмаган. У тирилганидан кейин Бутрусга уни севишини яна бир бор намоён этишга имкон берган. Исо унга қўзичоқларини боқиб, камтарлик ила хизмат қилишни таклиф қилган. (Юҳан. 21:15–17) Бутрус буни бажонидил қабул қилган. У Қуддусда Ҳосил байрамида бўлган ва биринчилардан бўлиб муқаддас руҳ билан мойланган. w23.09 22-саҳ., 6-, 7-хб.

Сешанба, 15 июль

Қўзиларимга чўпонлик қилинг. (Юҳан. 21:16)

Ҳаворий Бутрус оқсоқолларни: «Аллоҳнинг сурувига чўпонлик қилинглар»,— деб ундаган. (1 Бутр. 5:1–4) Оқсоқол бўлиб хизмат қилаётган бўлсангиз, имондошларни севишингизни ва уларга чўпонлик қилишни хоҳлаётганингизни биламиз. Бироқ баъзида жуда банд бўлганингиз ёки чарчаганингиз учун бу вазифани бажаришга қийналаётгандирсиз. Хўш, сизга нима ёрдам беради? Туйғуларингизни Яҳовага тўкиб солинг. Бутрус шундай ёзган: «Кимки хизмат қилса, Худо берган кучга таяниб хизмат қилсин». (1 Бутр. 4:11) Биродару опа-сингиллар ҳозирги замонда ҳал қилиб бўлмайдиган муаммоларга дуч келиши мумкин. «Бош чўпон» Исо Масиҳ эса уларга сиздан кўра яхшироқ ёрдам бера олишини ёдда тутинг. У буни ҳам ҳозир, ҳам янги дунёда қила олади. Худо оқсоқоллардан имондошларини севишни, уларга чўпонлик қилишни ва «сурувга ўрнак» кўрсатишни сўраяпти, холос. w23.09 29-, 30-саҳ., 13-, 14-хб.

Чоршанба, 16 июль

Яҳова доноларнинг ўй-фикри беҳуда эканини билади. (1 Кор. 3:20)

Инсонларнинг фикрлаш тарзига қарши туришимиз лозим. Агар масалага инсоний нуқтаи назардан қарасак, Яҳовадан узоқлашиб, Унинг меъёрларига кўз юма бошлашимиз мумкин. (1 Кор. 3:19) Одатда «дунёнинг донолиги» одамларни тана истакларини қондиришга ундайди. Пергам ва Тиятирадаги жамоатларда бўлган баъзи масиҳийларга ҳам атрофидаги ахлоқсиз ва бутпараст одамлар таъсир қилган. Улар жинсий ахлоқсизликка кўз юмишгани учун Исо ушбу иккита жамоатдагиларга жиддий маслаҳат берган. (Ваҳ. 2:14, 20) Бугун бизга ҳам атрофимиздаги одамлар нотўғри нуқтаи назарни сингдиришга ҳаракат қилади. Оила аъзоларимиз ва танишларимиз ҳис-туйғуларимизга таъсир қилиб, Яҳованинг қонунини бузишга ундаши ҳеч гап эмас. Масалан, улар ахлоқан пок қолишимиз муҳим аҳамият касб этмаслигини ва Муқаддас Китобдаги меъёрлар замондан ортда қолганини таъкидлаши мумкин. Баъзан Яҳова бизга етарлича аниқ йўл-йўриқлар бермаяпти, деб ўйлашимиз ҳеч гап эмас. Бизда ҳатто «ёзилганлардан ташқарига» чиқиш васвасаси пайдо бўлиши мумкин. (1 Кор. 4:6) w23.07 16-саҳ., 10-, 11-хб.

Пайшанба, 17 июль

Чин дўст ҳамма вақт севади, оғир дамда биродарига таянч бўлади. (Ҳик. 17:17)

Исонинг онаси Марям уни мустаҳкамлашларига муҳтож эди. Ўшанда у турмуш қурмаган бўлса-да, фаришта унга ҳомиладор бўлишини айтган. Бунинг устига, у ҳали фарзанд тарбияламаган. Лекин ундан бўлажак Масиҳга ғамхўрлик қилиш кутилган. Марям ҳеч қачон жинсий яқинликда бўлмаган. Хўш, унда ҳомиладор бўлиб қолганини қаллиғи Юсуфга қандай тушунтирган? (Луқо 1:26–33) Марям қаердан куч олган? У бошқалардан ёрдам сўраган. Мисол учун, Жаброилдан бу вазифаси ҳақида қўшимча маълумот сўраган. (Луқо 1:34) Кўп ўтмай, у Яҳудонинг «тоғли ҳудуд»идан йўл юриб Элисабетникига борган. Элисабет уни мақтаган. Яҳова Элисабетни илҳомлантиргани учун у Марямнинг туғилмаган ўғли ҳақидаги далдали башоратни айтган. (Луқо 1:39–45) Марям Яҳова «қўли билан қудратли ишлар қилди» деган. (Луқо 1:46–51) У Жаброил ва Элисабет орқали Марямни мустаҳкамлаган. w23.10 14-, 15-саҳ., 10–12-хб.

Жума, 18 июль

У бизни ўз Худоси ва Отасининг шоҳларию руҳонийлари қилди. (Ваҳ. 1:6)

Исонинг бир қанча шогирди муқаддас руҳ билан мойланиб, Яҳова билан ўзгача муносабатларга эга бўлди. Бу 144 000 киши осмонда Исо билан бирга руҳонийлар сифатида хизмат қилади. (Ваҳ. 14:1) Муқаддас чодирнинг Муқаддас хонаси мойланганлар ҳали ерда бўлганида Худо уларни рамзий ўғиллари сифатида қабул қилганини билдиради. (Рим. 8:15–17) Чодирнинг Энг муқаддас хонаси эса Яҳованинг макони бўлмиш осмонни билдиради. Муқаддас хонани Энг муқаддас хонадан ажратувчи «парда» Исонинг танасини билдиради. У инсон танасида бўлганида рамзий маъбаднинг буюк Олий руҳонийси сифатида осмонга кира олмасди. Одамлар учун танасини қурбонликка келтириб, Исо барча мойланган масиҳийларга осмонда яшашга йўл очди. Осмондаги мукофотини олиш учун улар ҳам ўз таналарини қолдириши керак. (Иброн. 10:19, 20; 1 Кор. 15:50) w23.10 28-саҳ., 13-хб.

Шанба, 19 июль

Гидўн... тўғрисида айтиб беришга вақтим етмайди. (Иброн. 11:32)

Гидўн эфрайимликлар уни танқид қилишганида хотиржамликни сақлаган. (Ҳак. 8:1–3) Гидўн уларга ғазаб ўтида жавоб бермаган. Уларнинг ташвишларини тинглаб, у камтарликни намоён этган ва таранг вазиятни хушмуомалалик билан юмшатган. Доно оқсоқоллар танқидга дуч келишганида, Гидўнга тақлид қилиб диққат ила тинглашади ва мулойимлик ила жавоб беришади. (Ёқб. 3:13) Шу йўсин, улар жамоатда тинчлик бўлишига ҳисса қўшишади. Одамлар мидиёнликлар устидан эришилган ғалаба учун Гидўнни улуғлашганида, у уларнинг эътиборини Яҳовага қаратган. (Ҳак. 8:22, 23) Тайинланган биродарлар қай йўсин унга тақлид қилишлари мумкин? Улар қилган барча ишлари учун шарафни Яҳовага қаратишлари лозим. (1 Кор. 4:6, 7) Масалан, кимдир оқсоқолни таълим бериш қобилияти учун мақтаса, у унинг эътиборини йўл-йўриқларнинг манбаи бўлмиш Худонинг Каломига ёки ташкилотимиз барчамизга тақдим этаётган фикрларга қаратса бўлади. Оқсоқоллар «Таълим бераётганда ўзимга керагидан ортиқ диққат қаратмаяпманми?» деган савол устида вақти-вақти билан мулоҳаза юритишлари мумкин. w23.06 4-саҳ., 7-, 8-хб.

Якшанба, 20 июль

Менинг фикрларим сизнинг фикрларингиз эмас. (Ишаё 55:8)

Ибодатимиз ижобат бўлмаётган бўлса, ўзимиздан шундай деб сўрасак бўлади: «Тўғри нарса ҳақида ибодат қиляпманми?» Кўп ҳолларда биз учун нима яхшироқ эканини биламиз деб ўйлаймиз. Лекин сўраётган нарсаларимиз аслида бизга фойда келтирмаслиги мумкин. Бирор муаммо борасида ибодат қилаётган бўлсак, биз сўраётган ечимдан яхшироқ ечим бордир. Бундан ташқари, сўраётган нарсамиз Яҳованинг иродасига мувофиқ эмасдир. (1 Юҳан. 5:14) Масалан, ота-она фарзанди ҳақиқатда қолишини ибодатда сўраган. Яҳовадан буни сўраш ўринли бўлиб туюлиши мумкин, аммо У ҳеч биримизни Унга хизмат қилишга мажбурламайди. У барчамиз, жумладан, фарзандлар ҳам Унга топинишни ўзлари танлашини истайди. (Қонун. 10:12, 13; 30:19, 20) Демак, ўша ота-она Яҳова уларга боласининг қалбини забт этишга ёрдам беришини сўраши яхшироқ бўлар. Шунда бу туфайли фарзанди Яҳовани яхши кўриб, Унинг дўстига айланиши мумкин. (Ҳик. 22:6; Эфес. 6:4) w23.11 21-саҳ., 5-хб.; 23-саҳ., 12-хб.

Душанба, 21 июль

Бир-бирингизга тасалли беринглар. (1 Салон. 4:18)

Нега бошқаларга тасалли бериш севгимизни кўрсатишнинг муҳим йўли ҳисобланади? Бир китобда айтилишича, «тасалли бериш» деб қўлланилган ибора «бирор киши оғир синовни бошдан кечираётганида, унга далда бериш учун ёнида туриш» деган маънони англатади. Шундай қилиб, азоб чекаётган имондошимизга тасалли бериш орқали оёққа туришига ва ҳаётга етакловчи йўлдан юришда давом этишига ёрдам берамиз. Ҳар сафар биродару опа-сингилларимизга елкадош бўлиб, уларга бўлган севгимизни кўрсатамиз. (2 Кор. 7:6, 7, 13) Қай йўсин раҳм-шафқат тасалли бериш билан узвий боғлиқ? Раҳм-шафқатли инсон бошқаларга тасалли бериб, оғирини енгил қилишга ҳаракат қилади. Демак, аввал раҳм-шафқатни ҳис қиламиз, кейин тасалли берамиз. Павлус Яҳованинг раҳм-шафқатини У берадиган тасалли билан қандай боғлаганига эътибор беринг. Павлус Уни «раҳмдил Ота ва ҳар қандай вазиятда тасалли берадиган Аллоҳ» деб айтган. (2 Кор. 1:3) w23.11 9-, 10-саҳ., 8–10-хб.

Сешанба, 22 июль

Қайғу-аламларда... шод бўлайлик. (Рим. 5:3)

Масиҳнинг барча издошлари қийинчиликларга дуч келади. Ҳаворий Павлуснинг мисолига диққат қаратайлик. У салоникаликларга шундай деб ёзган: «Ёнингизда бўлганимизда қайғуларга дучор бўлишимиз кераклигини сизларга айтган эдик... Худди шундай юз берди». (1 Салон. 3:4) Коринфликларга эса у қуйидагича ёзган: «Биродарлар,... бошимизга тушган қайғудан бехабар қолишингизни хоҳламаймиз... Ҳатто тирик қолишга умидимизни йўқотган эдик». (2 Кор. 1:8; 11:23–27) Ҳозир ҳам масиҳийлар турли қайғу-аламларга дучор бўлиши мумкин. (2 Тим. 3:12) Исога ишониб, унга эргашаётганингиз учун дўстларингизу қариндошларингиз сизга қарши чиқаётгандир. Ҳамма нарсада ҳалол бўлиш қарорингиз қатъий бўлгани учун ишхонада муаммоларга дуч келяпсизми? (Иброн. 13:18) Умидингизни бошқалар билан бўлишаётганингиз учун ҳукумат томонидан таъқибларга дуч келяпсизми? Лекин қандай қайғуга дуч келишимиздан қатъи назар, Павлус шод бўлишимиз кераклигини айтган. w23.12 10-, 11-саҳ., 9-, 10-хб.

Чоршанба, 23 июль

Оғир мусибатга мубтало қилдиларинг. (Ибт. 34:30)

Ёқуб кўп муаммоларга дуч келган. Иккита ўғли Шимўн ва Леви оиласини шарманда қилиб, Худонинг исмига доғ туширишган. Қолаверса, севикли хотини Роҳила иккинчи фарзандини дунёга келтираётган пайтда ҳаётдан кўз юмган. Кучли очарчилик туфайли эса Ёқуб кекса ёшида Мисрга кўчиб ўтган. (Ибт. 35:16–19; 37:28; 45:9–11, 28) Ёқуб барча муаммоларига қарамай Яҳовага ва Унинг ваъдаларига бўлган ишончини ҳеч қачон йўқотмаган. Худо ундан рози эканини кўрсатган. Масалан, Яҳова унга моддий томондан барака ато этган. Ёқуб кўп йиллар давомида ўлди деб ўйлаган ўғли Юсуф билан қайта кўришгани учун Яҳовадан жуда миннатдор бўлгани шубҳасиз. Чиндан ҳам у Худо билан яқин дўстлиги туфайли қийинчиликларни муваффақият ила енга олган. (Ибт. 30:43; 32:9, 10; 46:28–30) Биз ҳам Худо билан яқин дўст бўлишга интилсак, кутилмаган муаммоларни муваффақият ила енга оламиз. w23.04 15-саҳ., 6-, 7-хб.

Пайшанба, 24 июль

Яҳова менинг Чўпонимдир. Ҳеч нарсада муҳтожлик кўрмайман. (Заб. 23:1)

Забур 23 Яҳованинг севгисию меҳрига нисбатан ишонч билдирилган санодир. Уни басталаган Довуд Чўпони бўлмиш Яҳова билан ўртасидаги ришталар қанчалик мустаҳкам эканини билдирган. У Яҳова уни етаклаётганини ва бутунлайин Унга боғлиқ эканини ҳис қилган. Довуд Худонинг севгиси умри бўйи унга ҳамроҳ бўлишини билган. Нега у шунчалик амин бўлган? Довуд Яҳова унга доим барча керакли нарсаларни бергани учун меҳрини ҳис қиларди. Қолаверса, У Худо билан дўстона муносабатларга эга бўлганидан ва ундан мамнун эканидан бахтиёр эди. Шунинг учун ҳам, келажакда нима бўлишидан қатъи назар, у Яҳова барча эҳтиёжларига ғамхўрлик қилишда давом этишига амин бўлган. Довуд Худо уни меҳр ила севишига умид боғлагани унга ташвишланмасликка, бахтли ва мамнун бўлишга кўмаклашган. (Заб. 16:11) w24.01 28-, 29-саҳ., 12-, 13-хб.

Жума, 25 июль

Замонанинг охиригача мен доимо сизлар билан бўламан. (Мат. 28:20)

Иккинчи жаҳон урушидан бери Худонинг хизматчилари кўпгина юртларда эркин ваъз қила олишяпти. Ҳа, бу фаолият гуллаб-яшнаяпти. Ҳозир ҳам Етакчи кенгаш аъзолари Масиҳнинг йўл-йўриқларига муҳтож. Улар биродарларга бераётган бу йўл-йўриқлар Яҳованинг ҳамда Исонинг нуқтаи назарини акс эттиришини хоҳлашади. Туман нозирлари ва оқсоқоллар эса уларни ҳамма жамоатларга етказишади. Мойланган оқсоқоллар Масиҳнинг «ўнг қўли»дир. (Ваҳ. 2:1) Албатта, ушбу оқсоқоллар номукаммал бўлиб, хатолар қилиб туришади. Мусо, Ёшуа ҳамда ҳаворийлар ҳам гоҳида хатолар қилишган. (Саҳ. 20:12; Ёшуа 9:14, 15; Рим. 3:23) Аммо Масиҳ ишончли хизматкорни ва тайинланган оқсоқолларни синчиклаб йўналтиряпти ва бундай қилишни давом этади. Шу боис тайинланган ушбу биродарлар орқали у бераётган йўл-йўриқларга ишонишимиз учун барча сабаблар бор. w24.02 24-саҳ., 13-, 14-хб.

Шанба, 26 июль

Севикли болалар сингари Аллоҳга тақлид қилинглар. (Эфес. 5:1)

Яҳова ҳақида биз Ундан қанчалик миннатдор эканимизни ва жуда яхши кўришимизни намоён этадиган тарзда гапириб Уни мамнун қиламиз. Хизматда энг асосий мақсадимиз инсонларни Яҳовага жалб қилиб, уларга Отамизга биз каби қарашга кўмаклашишдан иборат эканини ёдда тутамиз. (Ёқб. 4:8) Муқаддас Китобда Яҳова қай тарзда таърифланганини, Унинг севги, адолат, донолик ва бошқа ажойиб фазилатлари борлигини одамларга кўрсатиш жону дилимиз. Шунингдек, Яҳовага тақлид қилиш орқали Уни мадҳ этиб, мамнун қиламиз. Шу йўсин, бу ёвуз дунёда бошқалардан ажралиб турамиз. Одамлар буни сезиб, бунинг сабабини билишни хоҳлашар. (Мат. 5:14–16) Улар билан кунда бирон иш қилишимизга тўғри келса, нега ўзимизни бундай тутаётганимизни тушунтириб бера олармиз. Натижада самимий кишилар Тангримизга яқинлаша олади. Бу йўллар орқали Яҳовани мадҳ этсак, Уни роса хурсанд қиламиз. (1 Тим. 2:3, 4) w24.02 10-саҳ., 7-хб.

Якшанба, 27 июль

Далда бериб, бу таълимотга қарши гапирганларга танбеҳ бера олсин. (Титус. 1:9)

Етук масиҳий бўлиш учун амалий кўникмалар орттиришингиз керак. Улар ёрдамида жамоатдаги вазифаларни бажара оласиз, ўзингизнинг ёки оила аъзоларингизнинг эҳтиёжларига ғамхўрлик қилиш учун иш топа оласиз ва бошқалар билан яхши муносабатларга эга бўла оласиз. Масалан, яхши ўқишни ва ёзишни ўрганинг. Муқаддас Китобда айтилишича, бахтли ва муваффақиятли киши кунда Каломни ўқиб, устида фикр юритади. (Заб. 1:1–3) Ҳар куни Муқаддас Китобни ўқиш орқали у Яҳованинг фикрлаш тарзини билиб олади ва аниқ-равшан ўйлашни ҳамда билиб олганларига амал қилишни ўрганади. (Ҳик. 1:3, 4) Биродару опа-сингиллар уларга Муқаддас Китоб асосида таълим ва маслаҳат берадиган лаёқатли биродарларнинг кўмагига муҳтож. Яхши ўқиб, ёзишни билсангиз, бошқаларга фойда келтирадиган нутқлар ва шарҳлар тайёрлаб, имонига имон қўшасиз. Шунингдек, мазмунли қайдлар қила оласиз. Улар ёрдамида имонингизни мустаҳкамлаб, жамоатдагиларга ҳам далда бера оласиз. w23.12 26-, 27-саҳ., 9–11-хб.

Душанба, 28 июль

Сизлар билан бирликда бўлган Худо, дунё билан бирликда бўлган Иблисдан устундир. (1 Юҳан. 4:4)

Қўрққанингизда, Яҳова келажакда Шайтон йўқ бўлганида, нималар қилиши ҳақида ўйланг. 2014 йилги ҳудудий анжумандаги намойишда бир ота оила аъзолари билан 2 Тимўтийга 3:1–5 ни муҳокама қилиб, агар у ердагилар акси бўлганида жаннатда яшаш бошқача бўлишини айтган. У шундай деган: «Янги дунёда ниҳоятда бахтли вақтлар келади. Сабаби ўша пайтда одамлар ўзгаларни севадиган, маънавий бойликка интиладиган, камтарин, Худони улуғлайдиган, ота-онага итоатли, миннатдор, садоқатли, меҳрибон, муросали, бошқалар ҳақида доим яхши гапирадиган, ўзини тута биладиган, раҳм-шафқатга тўла, ҳимматни яхши кўрадиган, ишончли, мулойим, айш-ишратдан кўра Аллоҳни кўпроқ севадиган бўладилар. Сўзда ҳам, амалда ҳам Худони севадилар. Бундайларга қўшил». Сиз ҳам оила аъзо ёки имондошингиз билан янги дунёда ҳаёт қандай бўлиши ҳақида суҳбатлашиб турасизми? w24.01 6-саҳ., 13-, 14-хб.

Сешанба, 29 июль

Сендан мамнунман. (Луқо 3:22)

Худо халқидан мамнун эканини билиш жуда далдали! Муқаддас Китобда: «Яҳова Ўз халқидан мамнундир»,— деб айтилган. (Заб. 149:4) Лекин айримлар баъзида қаттиқ тушкунликка тушиб: «Яҳова мендан мамнунмикан?» — деб ўйлаши мумкин. Яҳованинг қадимда яшаган анчагина садоқатли хизматчилари бундай шубҳалар билан курашган. (1 Шоҳ. 1:6–10; Аюб 29:2, 4; Заб. 51:11) Муқаддас Китобдан Яҳова номукаммал одамлардан мамнун бўлиши мумкинлигини билиб оляпмиз. Бунинг учун улар Исо Масиҳга ишониши ва сувга чўмиши керак. (Юҳан. 3:16) Бундай қилганда улар гуноҳларида тавба қилиб, Худонинг иродасини бажаришга ваъда берганини омма олдида кўрсатади. (Ҳавор. 2:38; 3:19) Яҳова билан дўстона муносабатларни ривожлантириш учун қадам қўйганимизда У суюнади. Бағишлов ваъдамизга яраша ҳаёт кечириш учун энг яхшисини қилишда давом этганимизда, Яҳова биздан мамнун бўлади ва бизни яқин дўсти деб билади. (Заб. 25:14) w24.03 26-саҳ., 1-, 2-хб.

Чоршанба, 30 июль

Кўрган-эшитганларимизни айтмай туролмаймиз. (Ҳавор. 4:20)

Ҳукумат томонидан ваъз қилиш ман этилганида ўша шогирдларга тақлид қилиб хизматимизни давом эттирамиз. Яҳова хизматимизни бажаришга ёрдам беришига амин бўлишимиз мумкин. Шунга Ундан жасорат ва донолик ҳамда қийинчиликлар билан курашиш учун ёрдам сўранг. Кўпчилигимиз жисмоний ёки ҳиссий касалликлар сабабли азоб чекяпмиз. Яқинимиздан айриляпмиз, оиладаги қийин вазият билан курашяпмиз, таъқиб қилиняпмиз ёки бошқа муаммоларга дуч келяпмиз. Буниси етмагандек, пандемия ва урушлар дастидан азоб чекяпмиз. Бундай пайтда қалбингизни Яҳовага тўкиб-солинг, яқин дўстингизга мурожаат қилгандек Унга бор вазиятингиз тўғрисида айтиб беринг. Шунга амин бўлингки, Яҳова фойдангизни кўзлаб иш тутади. (Заб. 37:3, 5) Доимо ибодат қилиш «қайғули пайтларда сабр-бардошли» бўлишга кўмаклашади. (Рим. 12:12) Яҳова хизматчилари нималарни бошдан кечираётганини яхши билади. У фарёдимизни эшитади. (Заб. 145:18, 19) w23.05 5-, 6-саҳ., 12–15-хб.

Пайшанба, 31 июль

Раббимизга нима маъқул эканига доимо ишонч ҳосил қилинглар. (Эфес. 5:10)

Муҳим қарор чиқаришимиз керак бўлганда, «Яҳованинг иродаси қандай эканини» англашимиз, кейин эса унга мувофиқ ҳаракат қилишимиз лозим. (Эфес. 5:17) Вазиятимизга тўғри келадиган Муқаддас Китобдаги принципларни излаганимизда, бу борада Худонинг нуқтаи назари қандай эканини аниқламоқчи эканимизни кўрсатамиз. Ўша принципларни қўллаганимизда эса янада яхши қарорлар чиқара оламиз. Душманимиз Шайтон бу дунёнинг ишлари билан бизни роса банд қилиб қўймоқчи, чунки шунда Худога хизмат қилишга вақтимиз қолмайди. (1 Юҳан. 5:19) Масиҳий Яҳовага кўп йўллар орқали хизмат қилишнинг ўрнига диққатини пул топишга, маълумотли бўлишга ёки мансаб орттиришга қаратиши ҳеч гап эмас. Бу бундай масиҳий ушбу дунёнинг фикрлаш тарзи таъсири остида эканининг белгисидир. Албатта, буларнинг нотўғри жойи йўқ, аммо улар ҳаётимизда биринчи ўринга чиқиб қолмаслиги керак. w24.03 24-, 25-саҳ., 16-, 17-хб.

    Ўзбекча адабиётлар (1993-2025)
    Чиқиш
    Кириш
    • ўзбекча
    • Улашиш
    • Созламалар
    • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Махфийлик созламалари
    • JW.ORG
    • Кириш
    Улашиш